Ўзбекистоннинг Нукус шаҳри суди 2023 йил 19 декабрда фермерлар кооперативи шикоятини апелляция тартибида кўриб чиқади. Кооператив аввалроқ суд қарори билан ёпиб қўйилган эди, дея хабар бермоқда Human Rights Watch ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми. Кооперативнинг ёпилиши уюшмалар ва бирлашмаларга оид халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади.
Мустақил равишда текширилган маълумотларнинг қабул қилиниши тўғрисидаги суд қарори Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳисобот бериш учун узоқ давом этадиган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
“Ўзбек форуми” ерларнинг ноқонуний тортиб олиниши, ердан фойдаланиш имконияти йўқлиги, оммавий ишдан бўшатиш ҳолатлари ва меҳнат шартномаларини суиистеъмол қилиниши оқибатида тирикчилик манбаларини йўқотгани, шунингдек, касаба уюшмасини тарқатиб юборишга уринишлар ҳақида хабар берган ўнлаб ишчи ва фермерлар билан суҳбат ўтказди. Бундан ташқари, “Индорама Агро” компаниясига пахта етказиб бериш бўйича шартнома тузган фермерлар улар томонидан топширилган пахта учун тўловлар кечиктирилганлиги ва пахта учун минимал нарх белгиланмаган эксплуатацион шартномаларидан шикоят қилишмоқда. Очиқ-ошкора гапирадиган ишчилар ва манфаатдор томонлар таҳдид ва ўч олиш хавфи остида қолмоқда. “Ўзбек форуми” мониторлари билан суҳбатдан сўнг фермерлар ва ишчилар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинган ва “халқаро ташкилотлар” билан гаплашмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Мактаб ўқитувчиларининг таътили унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгиловчи ҳужжат қабул қилинди. Унга кўра ўқитувчиларнинг меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кун деб белгиланди.
Қатор туманлардаги ўқитувчиларга узайтирилган йиллик таътил учун тўланадиган ҳақ миқдори камайиб кетди. Муаммо тегишли вазирликларнинг янги Меҳнат кодексини амалга киритиш билан боғлиқ норматив ҳужжатни қабул қилишни кечиктиргани билан боғлиқ. Бандлик вазирлиги ўқитувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини айтмоқда. Kun.uz масала бўйича ўрганиш ўтказди.
Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ 2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 30 апрел куни ўтказилган референдум якунлари тўғрисида қарор қабул қилди.
Франциянинг қатор шаҳарларида пенсия ислоҳотига қарши намойишларда зўравонликлар авж олгани сабабли полиция сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
Иқтисодчи Юлий Юсуповнинг “Ипак бўйинтуруқ” мақоласидан кейин “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси берган раддияни ҳам эълон қилган эдик. Аммо “Ипак бўйинтуруқ” муаллифи мазкур раддияни раддия эмас, “ўзи билан ўзи гаплашиш” деб баҳолади ва уюшма баёнотига муносабат билдирди.
Ўзбекистонда пилла етиштиришдаги муаммолар, бошқарув тизимидаги нуқсонлар ҳамда соҳани ривожлантириш учун қандай ислоҳотлар зарурлиги ҳақида иқтисодчи Юлий Юсупов фикр юритади.